Жаҳон

Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари чиқарилиши ортидан 11 сентябрь воқеалари такрорланиши мумкин – сенатор Линдси Грем

АҚШ Республикачилар партиясидан сенатор Линдси Гремнинг фикрича, Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқиб кетлиши 11 сентябрдаги каби терактларнинг қайтарилишига олиб келиши мумкин. Сиёсатчи умри давомида ҳозирдагидек мамлакат учун хавотир олмаганини айтиб ўтди.

Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари чиқарилиши ортидан 11 сентябрь воқеалари такрорланиши мумкин – сенатор Линдси Грем

 

 

“Яна бир 11 сентябрь эҳтимоли ортди.  Бизнинг дронларимиз берган зарбалар ИШИДни йўқотолмайди. Уларнинг жангарилари икки баробарга кўпайди. Иттифоқчиларимиздан юз ўгирдик ва янги 11 сентябрь учун замин яратдик”, - деган сенатор.

 

 

Америкалик аскарларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши Жанубий Осиёдаги уруш тугашини англатмайди. АҚШ чиқиб кетиши, бунинг ортидан сиёсий бўшлиқнинг вужудга келиши катта хавф туғдиради. Дастлаб ҳаммаси оддий эди: марказий ҳокимият қулади, унинг ўрнини Толиблар эгаллади, яъни ҳокимият алмашинуви юз берди.

 

Аммо кейинги воқеалар вазиятнинг мураккаб эканини кўрсатиб қўйди. Бу айниқса, Кобул аэропортидаги терактдан сўнг яққол намоён бўлди.

 

Биринчидан, “Толибон” қанчалик қудратли бўлмасин, ИШИД  ҳужумлари олдида ожиз экани кўриниб қолди.

 

Иккинчидан, бу Афғонистонда мавжуд радикал ва террорчилик гуруҳлари ўртасида низонинг ифодаси бўлди.

 

ИШИД Афғонистонда мавжуд бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилаётган хавфли куч. Мамлакатда “Толибон” қанчалик катта таъсирга эга бўлмасин, бутун давлат ҳудудини тўлиқ назорат қила олмайди. Террочи кучлар ҳам айнан шу ҳудудларни ўзига макон қилмоқда. Афғонистонда ИШИД каби беқарор кучнинг пайдо бўлиши толибларнинг ҳокимиятни мустаҳкамланиши учун энг катта тўсиқдир.

 

Терактдан бир кун ўтиб АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Нангарҳор вилоятида ИШИД марраларига зарба берди. Нангарҳор Покистон билан чегарада, қабилалар чизиғи яқинида жойлашган. Бу ҳудуд азалдан марказ томонидан қийинчилик билан назорат қилинади. “Ал-Қоида” ҳам бир пайтлар ана шу ҳудудларни макон қилган эди.

 

Аммо Грем бир нуқтада ҳақ-АҚШ бу каби зарбалар билан ИШИДни енга олмайди. Ироқ ва Сурияда террорчи ташкилотни кучсизлантириш мақсадида бутун бошли Халқаро коалиция ва минтақа ҳамда глобал миқиёсдаги йирик кучларнинг иштироки зарур бўлди. Афғонистонда ҳозирги вазиятда бу каби операцияни амалга ошириб бўлмайди. Бунга ресурслар мавжуд бўлса-да, ҳеч қайси томон яна қайта Афғонистонга киришни хоҳламайди. “Толибон” ҳам ушбу сценарийга рози эмас.

 

Шундай вазиятда баъзи давлатлар “Толибон” ни ИШИДга қарши кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда. Масалан, Россия толибларни террорчиларга қарши курашувчи йирик куч деб ҳисоблайди. РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ҳам бир неча бор буни таъкидлаган.

 

Аммо АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши АҚШга бевосита хавф туғдирмайди. Вашингтон 2001 йилдан кейин терроризмга қарши курашда жуда катта тажриба орттирган. Америка шаҳарлари яхши назорат қилинади. Бундан ташқари мамлакатга кириш ҳам мураккаблашган, бундай шароитда АҚШда йирик терактларни амалга оширишнинг имкони йўқ. Лекин АҚШнинг турли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва ҳарбий базаларига ҳужум уюштириш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

 

2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк ва Вашингтондаги фалокат ортидан АҚШ Афғонистонга қўшин киритади. Теракт оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлган. Вашингтон портлашда асосий айбдор гуруҳ сифатида “Ал-Қоида” ни кўрсатган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.