Жаҳон

Кобулда ҳавога ўқ узиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

“Толибон” вакиллари Кобулда ҳавога ўқ узиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Кобулда ҳавога ўқ узиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

 

3 сентябрь куни толиблар Панжшерни тўлиқ эгаллагани ҳақида маълум қилди. Бу кейинчалик қаршилик ҳаракати вакиллари, хусусан, Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ томонидан инкор қилинди. Шундай бўлса-да, “Толибон” Кобулда бутун мамлакат устидан назорат ўрнатилгани шарафига ҳавога ўқ отган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди. 

 

Ҳодисадан сўнг ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид аскарларни ҳавога  ўт очмасликка чақирди. Мужоҳид бу тинч аҳолига зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

“Толибон” кейинчалик ҳодисага алоқадор барчани жавобгарликка тортишга ваъда берди. Шу мазмундаги баёнотда айтилишича, ўқ узган аскарлардан қурол тортиб олинади.

 

“Толиблар етакчиси ўринбосари Муҳаммад Ёқуб ҳавога ўқ узганларга оид бир қатор фармонлар чиқарди. Эртадан бошлаб Кобул ва бошқа шаҳарларда ўт очганлардан қурол олиб қўйилади. Бу каби хатти-ҳаракатлар ғазнага зарар келтиради ва айбдорлар жавобгарликка тортилади”,- дейилади баёнотда.

 

Маълумот ўрнида: “Толибон” 15 август куни Кобул шаҳрини жангсиз эгаллагандан кейин бутун Афғонистонда ҳокимияти ўрнатилганини эълон қилди. Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар томонидан назорат қилинмаяпти. Бу ерда Аҳмад Масъуд ва Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ бошчилигида қаршилик фронти тузилган.

 

Эслатиб ўтамиз бундан аввал Панжшер вилоятидаги тўқнашувларда 300дан кўпроқ толиблар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Кобулда ҳавога ўқ узиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz