Жаҳон

Панжшер мудофаасини ёриб ўтолмаган "Толибон" чекинишга мажбур бўлмоқда

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида толиблар ва қаршилик кучлари ўртасида борган тўқнашувларда 300дан кўпроқ толиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда қаршилик кучларига яқин манба ТАСС ахборот агентлигига хабар берди.

Панжшер мудофаасини ёриб ўтолмаган "Толибон" чекинишга мажбур бўлмоқда

“Кеча кечки пайт “Толибон”нинг Панжшерга киришга уриниши вақтида 300дан кўпроқ жангари ҳалок бўлди. Яна бир неча ўнлаб жангарилар жиддий жароҳатланди ёки асирга олинди”, деб маълум қилган манба.

Таъкидланишича, айни вақтда жанговар ҳаракатлар давом этмоқда, толиблар қаршилик кучларининг мудофаасини ёриб ўтолмаган ва орқага чекинишга мажбур бўлмоқда.

1 центябрда “Толибон” томонидан Панжшерга губернатор этиб тайинланган Aмир Хон Муттақий ўтган ҳафта қаршилик кучлари билан бошланган музокаралар муваффақияциз якунланганини маълум қилган.

Панжшердаги қаршилик кучлари толиблар катта йўқотишларга учраётгани ва чекинаётганини маълум қилган. Улар “Толибон” Панжшерда 6та аванпостни эгаллаб олгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.

Маълумотлада келтирилишича “Толиблар ҳақиқатан ҳам кечадан бери Панжшерга киришга уринмоқда, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаяпти. Улар бирорта аванпостни эгаллай олмаган. Толиблар катта йўқотишларга учрамоқда ва чекинишга мажбур бўлмоқда”.

Aввалроқ Панжшернинг Aфғонистонда қандай аҳамятга эга эканлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Панжшер мудофаасини ёриб ўтолмаган "Толибон" чекинишга мажбур бўлмоқда | Zamon.uz