Жаҳон

АҚШ ҳукумати вояга етмаган қизларга уйланган афғонларга нисбатан суриштирув бошлади

АҚШ ҳукумати вояга етмаганлар билан турмуш қурган ва кейинчалик эвакуация қилинган афғонларга нисбатан суриштирув бошлади.

АҚШ ҳукумати вояга етмаган қизларга уйланган афғонларга нисбатан суриштирув бошлади

 

 

CBC News нашрининг маълумотларига кўра, ҳозирда БААдаги АҚШ базаларида бўлиб турган баъзи афғон қизлари  мамлакатни тарк этиши учун ҳатто Кобул аэропорти остонасида никоҳдан ўтишга мажбурланган.

 

Расмийлар бу каби ҳолатларни одам савдоси сифатида баҳоламоқда.

 

Давлат департаментининг юқори мартабали амалдори бу маълумотлар Вашингтон томонидан жиддий қабул қилинганини  таъкидлади. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари бошланган. АҚШда одам савдоси федерал даражада ҳам, алоҳида олинган штатлар даражасида ҳам оғир жиноятлардан бири саналади. Шу билан бирга ҳозирча вояга етмаганларга уйланган афғонларга қандай жазо қўлланилиши борасида аниқ тўхтамга келинмаган.

 

15 август куни Кобул шаҳри “Толибон” томонидан жангсиз эгалланди. Шундан кейин хорижий давлатлар фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни эвакуация қилиш бошланган. 100 минглаб афғонистонликлар мамлакатни тарк этишган.

 

АҚШга эвакуация қилинган афғонларнинг 100га яқини турли террорчи гуруҳларга алоқадор экани маълум бўлган. Шунингдек, Берлинда 5 сентябрь куни эвакуация қилинганлардан бири 2 кишини пичоқлагани хабар қилинган эди.

 

Аввалроқ  БМТ Афғонистонга ёрдам беришни давом эттиришга ваъда берди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ҳукумати вояга етмаган қизларга уйланган афғонларга нисбатан суриштирув бошлади | Zamon.uz