Жаҳон

БМТ координатори Мартин Гриффитс Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди

5 сентябрь куни Кобулга БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам координатори Мартин Гриффитс ташриф буюрди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Муҳаммад Наим хабар берган.

БМТ координатори Мартин Гриффитс Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди

 

 

Гриффитс толиблар сиёсий қаноти етакчиси Мулла Абдулғани Бародар билан учрашган. Ҳаракатнинг яна бир вакили Суҳайл Шаҳиннинг маълум қилишича, БМТ гуманитар ёрдам беришни давом эттиради.

 

“БМТ делегацияси афғон халқига гуманитар ёрдам беришни давом эттиришга ваъда берди. Афғонистонга давомий кўмак бериш масаласи ҳомий давлатларнинг кейинги учрашувида кўтарилади. Ислом амирлиги делегацияси БМТга миннатдорчилик билдириб, ҳамкорликка ва зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлигини маълум қилди”, деб қайд этган Шаҳин.

 

Маълумот ўрнида: АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ортидан Афғонистонда толиблар ҳужумлари кучайди. 2021 йил августда ҳаракат вилоятларни бирин-кетин босиб олди. “Толибон” 15 август куни Кобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Ҳозирда Афғонистоннинг қуруқликдаги чегаралари тўлиқ толиблар назоратига ўтган. Фақат Панжшер вилояти қаршилик кўрсатиб, жанглар давом этмоқда. Бу ерда Аҳмад Масъуд бошчилигида Миллий қаршилик фронти тузилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида тургани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

БМТ координатори Мартин Гриффитс Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди | Zamon.uz