Жаҳон

Жаҳоннинг энг йирик ўнта нефть компанияси 6 ойда 825 миллиард доллар ишлаб олди

2021 йилнинг биринчи ярмида дунё нефть компаниялари катта даромад кўрган. Бу ҳақда “Anadol” хабар берган.

Жаҳоннинг энг йирик ўнта нефть компанияси 6 ойда 825 миллиард доллар ишлаб олди

 

 

Ҳисоб-китобларга кўра, жаҳоннинг энг йирик ўнта нефть компанияси  6 ойда 825 миллиард доллар ишлаб олган. Бу ўтган йилнинг  шу даврига нисбатан 45.8 фоизга кўп.

 

Гап ”BP”, “Chevron”, “Eni”, “Equinor”, “ExxonMob”, “Royal Dutch Shell”, “Saudi Aramco”, “Total”, “Роснефть” ва “Лукойл” ҳақида кетмоқда. Ўтган йили пандемия туфайли бошланган иқтисодий инқироз ортидан дастлабки олти ойда нефтдан 566 миллиард доллар даромад олинган.

 

 “Chevron”,”Equinor”,”Saudi Aramc” ва “Лукойл” энг катта даромад олган компаниялар сирасига киритилган. Хусусан, “Saudi Aramco” даромади 66.8 фоизга, “Лукойл”ники эса 53.8 фоизга ортган.

 

Шу билан бирга фақат ”Saudi Aramco” биринчи ярим йилликни соф фойда билан якунлаган. У январь ойидан буён 45 миллиард доллар фойда кўрган.

 

2021 йилдан дунё миқёсида иқтисодий тикланиш жараёни бошланган. Ҳозирда нефть ва газга талаб юқори. Айниқса, газ нархи ошиб бормоқда. Жумладан, бугун Европада 1000 кубометр газ 710 долларга кўтарилди.

 

Аввалроқ, АҚШда қиш мавсумида газ танқислиги юз бериши мумкинлиги хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Жаҳоннинг энг йирик ўнта нефть компанияси 6 ойда 825 миллиард доллар ишлаб олди | Zamon.uz