Жаҳон

Москвада меҳнат ресурсларининг етишмаслиги ортидан уй-жой қимматлашди

Бугун Москвада 200 мингга яқин муҳожир етишмаяпти. "Хабар.уз" нашри Москва шаҳар ҳокимининг иқтисодий сиёсат ва мулк-ер муносабатлари бўйича ўринбосари Владимир Ефимовга таяниб хабар бермоқда.

Москвада меҳнат ресурсларининг етишмаслиги ортидан уй-жой қимматлашди

 

 

«Умид қиламизки, яқин келажакда уларнинг мамлакатга киришига қўйиладиган чекловлар юмшатилади. Меҳнат ресурсларининг етишмаслиги иш берувчилар, биринчи навбатда ишлаб чиқувчилар, ходимларни бир -биридан устун қўйишига олиб келади, бу эса хизматлар нархини оширади», - деган расмий.

 

Унинг таъкидлашича, пандемиядан олдин бир неча йил давомида пойтахтда уй-жой нархи деярли ошмаган. Ва коронавирус тарқалиши фонида, ўтган йиллардаги инфляцияни ортда қолдириб, Москвада кўчмас мулк қиймати ошган.

 

«Энди нархларнинг кўтарилиши тўхтамайди. Биринчидан, Москва учун имтиёзли ипотека кредити дастури ниҳоясига етди. Иккинчидан, ҳар доим сотиб олиш қобилиятининг маълум чегараси бор, у тугаганда, турғунлик даври бошланади», - дея қўшимча қилди вице-мэр.

 

Ефимов, шунингдек, пандемия даврида пойтахт бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг умумий миқдори қарийб 100 миллиард рублни ташкил этганини таъкидлаган. Бу вақт мобайнида Москва ҳукумати ишбилармонларга ёрдам бериш учун инқирозга қарши чораларнинг бешта пакетини қабул қилган. Ушбу пакетлардан 700 мингдан ортиқ одам ишлайдиган 60,1 мингга яқин компаниялар фойдаланган.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Москва мэри Сергей Собянин умумий овқатланиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича ижара тўловларини кечиктириш ва субсидиялар беришни ўз ичига олган қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаган.

 

Аввалроқ Сергей Собянин “Москва ҳукумати муҳожирларни жамоат тартибини бузишига йўл қўймайди”, деб айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Москвада меҳнат ресурсларининг етишмаслиги ортидан уй-жой қимматлашди | Zamon.uz