Жамият

“Ўзбекистон халқаро учрашувлар ўтказиладиган меҳмондўст мамлакат” — чет эллик экспертлар юртимиз ҳақида шундай фикрда

Маданият ва санъат сарҳад танламайди. Чунки у дунё халқларини қалбан бирлаштиради. Хусусан,  пойтахтимизда ўз ишини бошлаган "Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида" Халқаро маданият форуми доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори" V Конгресси чет эллик кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

“Ўзбекистон халқаро учрашувлар ўтказиладиган меҳмондўст мамлакат” — чет эллик экспертлар юртимиз ҳақида шундай фикрда

 

 

Унда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 200 га яқин олим ва мутахассислар — етакчи шарқшунослар, экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар иштирок этмоқда.

 

Биз Конгресс доирасида иштирок этаётган мутахассислар фикрлари билан қизиқдик:

 

Жакен Таймагамбетов, 

Қозоғистон Республикаси Миллий академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби:

 

 

—  Мутахассислигим археолог бўлгани учун менга Ўзбекистон маданият мероси жуда қизиқ. Рамзий маънода бу тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа, десам муболаға бўлмайди. Конгресснинг очилиш маросимидаги кўргазмалар бу юртнинг маданий мероси ҳақида сўзламоқда. Ҳаммаси ажойиб, пухта тайёргарлик кўрилган. Бугунги тадбир дунё олимлари, маданият ходимлари ва тарихчиларни бир нуқтада жамлади. Биз бундан беҳад мамнунмиз.

 

Рафаэль Нектавов,

“Buharian Times” газетаси бош муҳаррири:

 

 

— Мен 1993 йилдан буён Нью-Йоркда яшайман. Бу конференцияда илк бора қатнашишим. Мамлакат маданиятга қаратилаётган эътибордан хурсандман. Айнан маданий соҳа эътибор миллат уйғонаётганидан дарак беради. Мен бу ютуқларни ренессанс деб номланаётганига тўлиқ қўшиламан. Чунки бу том маънода  туб илдизларга қайтиш. Бу мураккаб тарихдан кейин Ўзбекистоннинг қайтганини маълум қилишдир. Ҳозир Ўзбекистонда тақиқланган мавзу йўқ. Шу билан бирга маданий соҳага тизимли ёндашишда давом этиш керак.

 

Александр Седов,

Москва давлат шарқ музейи бош директори:

 

 

— “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон  тўпламларида” лойиҳаси амалга оширилиши-маданий ва илмий жамиятда улкан ҳодиса. Лойиҳа Ўзбекистон тарихий-маданий меросининг ўзига хослигини ва дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини  кўрсатиб беради. Шунингдек, атрофида турли касб эгалари ва миллатларни бириктириб, улкан маърифий бирлаштирувчи вазифани бажаради.

 

Фредерик Бопертюн-Брессан,

Темурийлар Ассоциацияси асосчиси ва президенти, Париж:

 

 

— Мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги 5 йилда Марказий Осиёнинг бой маданиятини дунёга танитишда катта ишлар олиб борилди: тадқиқотлар, нашрлар, кўргазмалар ва дунёнинг етакчи музейлари билан ҳамкорлик...

Шунинг учун ўзбек маданияти ва маданий мероси ҳозирда бутун дунё диққат-эътиборида турибди. Унинг жаҳон цивилизациясига қўшган  улкан ҳиссаси тан олинмоқда.

 

Ширин Яшар Қизи Меликова,

Озарбайжон гиламлари миллий музейи директори, санъатшунослик бўйича фалсафа доктори:

 

 

— Замонавий Ўзбекситон — жаҳон маданий майдонида мустаҳкам интеграцияга интилаётган мамлакат. Шу билан бирга ўз қадимий маданий анъаналарини сақлаб, унинг ўрганилиши ва тарғиботига катта эътибор берилмоқда. Ушбу Конгресс эса бутун дунёда тарихи бой маданиятга эга ўлка меросига қизиқувчи инсонларни бирлаштираётган ўзига хос кўприкдир.

 

 

Баҳринисо Мадумарова,

Муножат Валиева,

Жаҳонгир Қўзиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Ўзбекистон халқаро учрашувлар ўтказиладиган меҳмондўст мамлакат” — чет эллик экспертлар юртимиз ҳақида шундай фикрда | Zamon.uz