Жамият

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Тошкентнинг Юнусобод туманида фуқаро Траcкеръни қасддан одамлар устига ҳайдагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 26 март куни соат тахминан 12:15 ларда фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи  фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан жанжаллашиб кетган. 

 

Шундан сўнг у бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги бўлган Tracker русумли автомобилини собиқ турмуш ўртоғи ва унинг танишларини устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.  

 

Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ.лар енгил турдаги турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.  

 

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.