Жамият

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоий вилоятида эридан қочган аёл ҳақида тарқалган ёлғон маълумотлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда аёлга эри томонидан суиқасд қилинган деган асоссиз хабарлар пайдо бўлди. Бироқ Навоий вилояти ИИБ томонидан олиб борилган текширувлар натижасида аёл тирик экани ва воқеа аслида бошқача бўлгани аниқланди.

 

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Амирхон исмли блогер аёлнинг эридан қочгани ҳақидаги видеони текширмасдан Instagram саҳифасига жойлаган ва бунинг ортидан асоссиз хабарлар тарқалган. 

 

Аёлнинг эри воқеани шундай тасвирлайди: “18 март куни кечаси аёлим билан кетаётгандик, оилавий тортишув бўлди. Аёлим машинадан тушиб кетди, мен орқасидан югурдим, уни урмадим ва тан жароҳати етказмадим. Шунчаки блогер бизни видеога олди ва ижтимоий тармоққа жойлаб юборди.”

 

Хотини ҳам воқеанинг шу тарзда бўлганини тасдиқлади ва ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай маълумотларга ишонмаслик ҳамда бировнинг оиласига ёки шаънига путур етказувчи хабарларни тарқатмасликни сўради.

 

Блогер эса ўз профилидаги телефон рақамига қилган қўнғироқларга ишониб, аёл вафот этгани ҳақидаги хабарга ишониб қолганини тан олди. У бундан буён текширмасдан маълумот тарқатмаслигини билдирди ва қилган хатти-ҳаракати учун барчадан узр сўради.

 

Суднинг қарорига кўра, блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддаси биринчи қисми билан БҲМнинг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди. 

 

Эр-хотинга эса жамоат тартибини бузганлик учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 226 минг сўм) миқдорида жарима тайинланди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.