Жамият

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Эл-юрт умиди жамғармаси стипендиатларидан бири Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШда вафот этди. Бу ҳақда жамғарманинг расмий Теlegram-каналида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, марҳум АҚШдаги Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриатнинг 4-босқичида таҳсил олаётган бўлган. У жамғарманинг иқтидорли ва истиқболли стипендиатларидан бири сифатида эътироф этилган.

 

Жамғарма маълумотига кўра, Муҳаммадюсуф Фахриддинов ўзининг мақсадга интилувчанлиги, юқори тайёргарлик даражаси ҳамда танлаган соҳасига садоқати билан ажралиб турган.

 

Ҳозирда жамғарма Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик идоралари билан ҳамкорликда воқеа тафсилотларини аниқлаш ишларини олиб бормоқда. 

 

Шунингдек, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ барча ташкилий масалалар назоратга олингани билдирилди.

 

Жамғарма марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.