Жамият

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Туркиянинг Измир шаҳрида 4-қаватдан қулаган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Севдора Ҳакимжонова шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.

 

Аввалроқ Бош консулхона ҳодиса юзасидан унинг аҳволи оғир эканини маълум қилганди.

 

Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий муолажаларга қарамай, фуқаро вафот этган.

 

Маълум қилинишича, марҳуманинг жасади 23 март куни “Истанбул–Андижон” рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

 

Ҳакимжонова Туркия фуқароси бўлган шахс билан имом никоҳи орқали турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тарзда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилояти, Чуст туманида ўтказилган. Кейинчалик жуфтлик Измирга кўчиб келиб, куёвнинг қариндошлари билан бир уйда яшаган.

 

Шунингдек, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

 

Ҳозирча Ҳакимжонованинг қулашига нима сабаб бўлганлиги аниқланмаган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.