Жамият

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада сувда чўкаётган укасини кўрган ака укасини қутқариш учун сувга тушганида укаси билан бирга чўкиб кетиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 19 март куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида соат 20:05 атрофида Х.Олимжон МФЙда яшаган вояга етмаганлар 2018 йилда туғилган З.С. ҳамда 2020 йилда туғилган С.З. "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омборига ўз эҳтиётсизлиги натижасида тушиб кетиб, сувга димиқиши натижасида вафот этган. 

Бу орада унинг акаси вояга етмаган С.З. укасини қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. Оқибатда ҳар иккиси сувга димиқиб, ҳодиса жойида вафот этган.

 

Кейинчалик, болалар уйига келмаганидан сўнг уларни канал ҳудудида отаси Х.Қ. кўриб қолган ва ФВВ қутқарув хизмати томонидан вафот этган болалар сувдан олиб чиқилган.

 

Болаларнинг танаси ташқи кўздан кечирилганида танасида тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.

 

Судга оид тиббий экспертизанинг 19 март кунидаги дастлабки маълумотномасида вояга етмаганлар С.З. ва унинг укаси З.С.ларнинг ўлимига "нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасида механик асфиксия" сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва текширув ҳаракатлари назоратга олинган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"