Жаҳон

11 сентябрь терактлари ортида кимлар тургани қисман очиқланди

АҚШ махсус хизматлари 11 сентябрь терактларига оид янги маълумотларни тақдим этишда давом этмоқда. Бу галги ҳужжатлар терактлар ортида ким турганлиги тўғрисидаги саволга қисман жавоб берди.

11 сентябрь терактлари ортида кимлар тургани қисман очиқланди

 

 

Федерал қидирув бюроси маълумотларига кўра, террорчилар Саудия Арабистони юқори мартабали амалдорлари билан алоқада бўлган. Хусусан, прортлашни амалга оширишда қатнашган Наваф ал-Хазми ва Холид ал-Мидхор АҚШга 2000 йил кузида халқаро талабалар алмашинуви дастури доирасида кириб келган. Уларга мамлакатда узоқ йиллардан буён истиқомат қилаётган Умар ал-Байомий исмли саудиялик ёрдам берган. У юқоридаги 2 кишини  пул ва уй-жой билан таъминлаб турган.

 

Умар ал-Байомий Саудия Арабистони элитаси билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо у Лос-Анжелес консуллигида илиқ қабул қилинган. Консуллик ҳужжатларида у талаба сифатида қайд этилган. Самолётлар олиб қочилганидан икки ҳафта олдин у АҚШни тарк этган.

 

Бундан ташқари теракт ижрочилари Лос Анжелесдаги масжид имомларидан бири Фахад ал Тумайри билан бир неча бор учрашган. Тумайри устидан бундан аввал полицияга шикоят тушган. Лекин у 11 сентябрь воқеаларидан бир неча ҳафта олдин изсиз йўқолган.

 

“Террорчилар “Ал-Қоида” билан бир неча бор алоқага чиққан. Шунингдек, Саудия Арабистонининг алоҳида ташкилотлари билан мулоқот бўлган. Улар самолётни ўғирлашда молиявий ёки логистик жиҳатдан ёрдам берган бўлиши мумкин. Саудия Арабистони юқори доираларининг 11 сентябрь кунги портлашларга алоқадорлиги ҳақида аниқ далил йўқ” -  дейилади ҳисоботда.

 

Маълумот ўрнида: 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Мудофаа вазирлиги биносига самолётлар воситасида теракт уюштирилган. Оқибатда 3 мингга яқин инсон ҳалок бўлган.

 

Бундан аввал АҚШ Президенти Жозеф Байден терактга оид ҳужжатларни ошкор қилишга буйруқ берган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

11 сентябрь терактлари ортида кимлар тургани қисман очиқланди | Zamon.uz