Жаҳон

Афғонистонлик футболчи қизлар Покистонга эвакуация қилинди

Афғонистонлик футболчи қизлар Покистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақда ”Спутник Афганистан” хабар берди.

Афғонистонлик футболчи қизлар Покистонга эвакуация қилинди

 

 

Покистон ахборот вазири Фавад Чаудрининг сўзларига кўра, Афғонистоннинг футбол бўйича аёллар жамоаси Исломободга етиб келган. “Афғон футболчи қизларини хуш кўрдик, улар “Торхам” чегара назорат пунктига келди”, – деган вазир.

 

Бир неча кун аввал “Толибон”нинг маданият масалалари бўйича комиссия аъзоси Аҳмадулло Восиқ аёлларнинг спорт билан шуғулланиши тақиқланганини маълум қилган.

 

Аёллар масаласи Афғонистон ички сиёсатида энг оғир масалалардан бири бўлиб турибди. Толиблар хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ваъда берса-да, амалда турли вилоятларда уларнинг фаолияти чекланмоқда. Афғонистоннинг бир қанча фаол аёллари мамлакатдан чиқиб кетган. Масалан,“Толибон” ҳокимиятга келгандан сўнг улардан илк интервью олган аёл бошловчи кейинчалик мамлакатни тарк этди. Мамлакатнинг турли вилоятларида “Толибон” сиёсатига қарши аёллар намойиши бўлиб ўтган.

 

Шундай бўлса-да, ҳаракат хотин-қизларнинг турли соҳалар, энг аввало, тиббиёт ва таълим соҳасида ишлашига рухсат берди. Шунингдек, 15 сентябрь куни Кобул халқаро аэропортига аёллар ишга чиқди. Ҳозирда улар 30 нафар, келгусида  60 га етиши кутиляпти.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган.31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилганини эълон қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонлик футболчи қизлар Покистонга эвакуация қилинди | Zamon.uz