Жаҳон

НАТО биздан миннатдор бўлиши керак — Толиб Мавлавий

“Толибон”нинг Ҳилманд вилояти бўйича губернатори Ғарбга мурожаат билан чиқди.

НАТО биздан миннатдор бўлиши керак — Толиб Мавлавий

 

 

 

Толиб Мавлавий бир неча йил давомида НАТО кучлари билан жангларда қатнашган. Хусусан, Сангин туманида Британия қўшинларига қарши кучларга бошчилик қилган. Мавлавий ҳозирда Ҳилманд вилояти губернатори. У қабулхонасида барчани автомат билан кутиб олаётган бўлса-да, уруш тамом бўлганига ишонади.

 

Янги Губернатор НАТОга аъзо барча мамлакатларга: “Афғонистонга қурол билан эмас, инвестициялар билан қайтинг. Биз бир-биримиз билан жанг майдонида учрашганмиз, аммо тинч вақтда кўришмаганмиз. Ҳозир сиз ҳукуматимизни тан олиш орқали қалбларимизни ишғол қилишингиз ва ишончимизни қозонишингиз мумкин”, деган Мавлавий.

 

Шунингдек, у чет эл давлатлари Афғонистонда кўплаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлганини алоҳида қайд этган. Мавлавийнинг сўзларига кўра, Афғонистонда 20 йилдан зиёд тинимсиз уруш бўлди ва мамлакат одатий ҳаётга қайтиши учун маълум вақт керак бўлади. Эндиликда  халқаро ҳамжамият афғон халқига гуманитар ёрдам тақдим этиши, таълим, савдо ва бизнес ривожига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, у “Толибон” НАТОга ёрдам бергани учун улар миннатдор бўлиши кераклигини айтган. 

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер вилояти эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилаганини эълон қилди.

 

Аввалроқ, Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш мақсадида логистик марказ тузилгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

НАТО биздан миннатдор бўлиши керак — Толиб Мавлавий | Zamon.uz