Жаҳон

"Толибон” вакили: “Биз аёллар таълимига қарши эмасмиз, аммо...”

"Толибон" хотин-қизлар таълимига қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “Spiegel” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Толибон” вакили: “Биз аёллар таълимига қарши эмасмиз, аммо...”

Мужоҳид ҳаракат аёллар таълимига қарши эмаслигини таъкидлади. Аммо бунинг учун хавфсиз муҳитни яратиш лозим. Шунингдек, транспорт масаласини таъминлаш зарур. "Биз қизлар учун мактаб таълимига қарши эмасмиз, аммо ҳозирда мактабга қатнаш учун хавфсизлик механизмини ишлаб чиқяпмиз. Xавфсиз муҳит ва хавфсиз транспортни йўлга қўйиш керак. Собиқ ҳукумат аёлларни булар билан таъминламаган. Эътибор беринг, аёллар университетларда таълимни давом эттирмоқда. У ерда транспорт хавфсизроқ", – деган Мужоҳид.

Шунингдек, ҳаракат расмий вакили аёлларнинг таълим олиши ва меҳнат қилиши учун хавфсизлик механизмини ишлаб чиқадиган махсус қўмита тузилади.

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер вилояти эди. Аммо 6 сентябрьда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилагани эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юзлаб афғон элчиларининг тақдири номаълум бўлиб қолаётгани хабар қилинганди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

"Толибон” вакили: “Биз аёллар таълимига қарши эмасмиз, аммо...” | Zamon.uz