Жаҳон

Юзлаб афғонистонлик дипломатлар келажаги номаълумлигича қолмоқда

Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти ўрнатилганига бир ойдан ошганига қарамай, ҳориждаги элчилар ва дипломатик миссиялар тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда TOLO News хабар берди.

Юзлаб афғонистонлик дипломатлар келажаги номаълумлигича қолмоқда

 Афғонистонда тузилган маданият масалалари бўйича комиссия бу борада тез орада ТИВ қарори эълон қилинишини маълум қилди. Комиссия аъзоси Саид Хостийнинг фикрича, элчилар ва дипломатик миссиялар Ташқи ишлар вазирлиги билан маслаҳатлашмай, фаолиятини олиб бора олмайди. “Чет элдаги ваколатхоналар Ислом амирлиги манфаатларини ифода этиши керак. Ҳозирда ташқи ишлар вазирлиги мавжуд муаммоларни ўрганмоқда ва тез орада бир қарорга келади”,- деган Хостий. 
 Айрим афғон дипломатлари кейинги тақдиридан хавотирда. Шу сабабли улар турли давлатлардан сиёсий бошпана сўраган. Шунингдек, элчилар бир неча ойдан буён маош олмаган. Ҳозирда уларнинг кўпчилиги яшаш ҳаражатларига маблағ топа олмаяпти. Собиқ дипломат Абдулҳамид Жалилийнинг айтишича, элчихона ходимлари яқин орада маошларини олиши қийин. Жалилий Исломободдаги баъзи дипломатлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраб, бошқа мамлакатларга чиқиб кетишга ҳаракат қилаётганини ҳам маълум қилди. 
 TOLO News билан суҳбатлашган айрим элчихоналар Афғонистоннинг янги ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутаққий билан видеоконференция ўтказиш режалаштирилганлиги, бироқ кўплаб элчилар бу учрашувда қатнашишни инкор қилганини айтган. Шундан кейин бу тадбир бекор қилинган. 
Шу билан бирга Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Муҳаммад Исҳоқзай ташкилот бош котибидан ўз ваколатлари узайтирилишини сўраган. Шунингдек, Исҳоқзай 27 сентябрь кунги БМТ йиғилишида Афғонистон вакили сифатида иштирок этади. 
 Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер вилояти эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилаганини эълон қилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"