АҚШ уч давлатни нотўғри маълумот тарқатишда айблади
Бу маълумотлар Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши билан боғлиқ.


АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркаснинг таъкидлашича, Эрон, Хитой ва Россия Вашингтоннинг Афғонистондан чиқиб кетиши тўғрисида ёлғон ахборот тарқатган. "Россия, Эрон ва ХХР, шунингдек, бошқа шахслар Америка ва халқаро жамиятга ирқий адолат, 2020 йилги Президент сайловлари, АҚШ вакциналари самарадорлиги, шу билан бирга бизнинг Афғонистондан кетишимиз ҳақида ёлғон маълумот беришда давом этмоқда",— деган вазир.
Вашингтон Москва ва Пекинни аввалдан бир қанча масалаларда нотўғри ахборот тарқатишда айблаб келади, аммо Россия ва Хитой буни инкор қилган.
Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер эди. Аммо 6 сентябрьда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилгани эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Толибон" ОАВ учун янги қоидалар ишлаб чиққани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







