1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Афғонистонда ОАВ “рамка”га солинмоқда

“Толибон” ОАВ учун янги қўлланма ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Fars” агентлиги маълумотларига асосланиб, “Спутник Афганистан” хабар берди.

Афғонистонда ОАВ “рамка”га солинмоқда

 

 

Ушбу қўлланмани ҳаракат ахборот маркази директори Қори Юсуф Аҳмадий эълон қилган. У қуйидаги 11 пунктда иборат:

 

· Исломга қарши маълумотлардан қочиш;

 

· мамлакат арбобларини ҳақоратловчи материалларни ўрганмаслик;

 

· шахс ва миллат ғурурини ҳақорат қилмаслик;

 

· маълумотлар  нотўғри талқинидан қочиш;

 

· журналистика тамойилларига риоя қилиш;

 

· ижобий ва салбий талқиндан қочиш; нейтралликни сақлаш;

 

· расмий оргналар тасдиқламаган маълумотларни нашр қилмаслик;

 

· жамият кайфияти ва аҳоли маънавий руҳига салбий таъсир ўтказадиган материалларни эълон қилишда эҳтиёткор бўлиш;

 

· ҳақиқатга мос келадиган барча маълумотларни эълон қилиш;

 

·  “Толибон” ахборот маркази барча ОАВ билан ҳамкорликка тайёр. ОАВ ушбу ташкилот билан мувофиқлаштириб ўз ҳисоботларини тайёрлайди.

 

·  қулайлик мақсадида ОАВ толиблар тайёрлаб берган шаклда ахборот бериши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ “Толибон” ҳокимияти ўрнатилгач, Афғонистонда юзлаб ОАВ ёпилгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика