Ташқи қарз кўпайиш сабаби очиқланди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.


Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йилнинг биринчи олти ойида 35,9 миллиард долларни ташкил этди. Хабарга кўра,Ташқи қарзнинг кўпайиши халқаро бозорларда облигациялар нархининг пасайиши билан боғлиқ.
Ташқи давлат қарзининг ҳажми 2,5 фоизга ошиб, 21,98 миллиард долларга, хусусий компанияларнинг қарзи 13,9 миллиардгача (+ 11,2 фоиз) ошди.
Давлатнинг ташқи қарзи таркибида 10 йилдан ортиқ муддатга жалб қилинган қарзлар 65,1 % ни ёки 23,4, бир йилдан беш йилгача 20,7 % ни ёки 7,42, беш йилдан ўн йилгача — 10% ни ёки 3,6 миллиард долларни ташкил этади.
Ҳисобот даври мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 353,4 миллион доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 миллион доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.
Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,6 миллиард доллар ва фоиз тўловлари бўйича 238,8 миллион долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини банклар, нефть-газ, энергетика ҳамда бошқа сектор корхоналари амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон электр энергетика соҳаси учун ЕТТБдан 816 миллион евро қарз олаётгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







