Жаҳон

АҚШда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

АҚШда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 50 дан ошиқ йўловчи тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда расмий маълумотларга таяниб “Associated Press.”

АҚШда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

 

Амтрак транспорт компанияси вакили Жейсон Абрамснинг баёнотига кўра, Канада чегарасидан 30 км узоқликдаги Монтана шаҳрида содир бўлган авария пайтида поездда 147 йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Абрамснинг таъкидлашича, Амтрак маҳаллий ҳокимият билан бирга қурбонларни ташиш ва бошқа  йўловчиларни хавфсиз эвакуация қилишни ташкил қилади.

Компания ўз веб -сайтида берган баёнотига кўра, поезднинг ўнта вагонидан еттитаси рельсдан чиқиб кетган. Якшанба куни жўнаши керак бўлган бир нечта рейслар бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал хабар қилинганидек, Сомали пойтахти Могадишода автомобилга қўйилган бомба портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

Можаро фонида нефть нархларининг ошиши дунёнинг тўққизта йирик нефть компанияси фойдасини биринчи ярим йилликда 152,8 млрд долларга етказди.

custom img

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Москва бундай келишув Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини беришини, ҳозирча мораторий учун асос йўқлигини билдирди.

custom img

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти шаҳарнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолиси учун ўзбек мактабларини қуришни ва уларни ўзбекча дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди.

custom img

Нетаняху Буюк Британияни “Британия Ислом Республикаси” деб атади

У иборани Британия ОАВларининг Исроилни ёритиш услубини танқид қилар экан, ишлатган.

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"