Буюк Британия қисқа масофали баллистик ракета учирган КХДР ҳаракатларини қоралади
Буюк Британия сешанба куни эрталаб қисқа масофали баллистик ракета учирган КХДР ҳаракатларини қоралади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар қилмоқда. Лондон Пхенянни Корея ярим оролидаги ядровий келишув мавзусидаги мулоқотни қайта бошлашга чақирди.


"Буюк Британия КХДРнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бузган ҳолда қисқа масофали баллистик ракета учириш қарорини қоралади. Биз Шимолий Кореяни мулоқотга қайтишга чақирамиз" - дейилади Британия ТИВ баёнотида.
Давлат департаментининг маълум қилишича, КХДРнинг ҳаракатлари халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатларга хавф туғдиради ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бузади.
КХДРнинг янги синовлари мамлакат ички ҳудудларидан шарққа йўналтирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ракета қисқа масофали бўлиб, уни БМТ Хавфсизлик Кенгаши тақиқламаган.
Бундан аввал АҚШ ва Россия генераллари Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Насиба Тўхтаева







