Жаҳон

АҚШ Хитойга Эрон масаласида илтимос билан чиқди

АҚШ Хитойни Эрон нефтини сотиб олмасликка чақирди. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги хабар берди.

АҚШ Хитойга Эрон масаласида илтимос билан чиқди

 

 

АҚШ шу орқали Теҳронни ядро дастури бўйича музокараларга қайтармоқчи. Эрон нефтининг Хитой компаниялари томонидан сотиб олиниши мамлакат иқтисодиётининг буткул инқирозга тушишидан сақлаб туради.  Бу Эронга нисбатан жорий қилинган АҚШ санкциялари шароитида катта ёрдам беради.

 

“Биз Хитой компанияларининг Эрон нефтини сотиб олишидан хабардормиз”, – деган исми сир қолишини истаган АҚШлик амалдор. Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон  вазиятдан келиб чиқиб Теҳроннинг чекловларни четлаб ўтиб ташқи савдо фаолияти юритишига қарши санкциялардан фойдаланишда давом этади. Шу билан бирга Хитой билан боғлиқ вазиятда АҚШ дипломатик йўллардан фойдаланиши маълум қилинди.

 

Европалик бошқа амалдорнинг (у ҳам номи сир қолишини хоҳлаган) айтишича, АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Хитойга ташриф буюрганда бу мавзу кўтарилган. Ғарб Пекинни Эронга ёрдам беряпти, деб ҳисобламоқда. "Kpler" таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, Хитой август ойида Эрондан суткасига  553 минг баррель нефть сотиб олган.

 

Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Эроннинг тез орада ядро қуролини қўлга киритиши ҳамда Теҳроннинг ядро музокараларига қайтиши ҳақида хабар берилган.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ Хитойга Эрон масаласида илтимос билан чиқди | Zamon.uz