Япониянинг 100-бош вазири тайинланди
Фумио Кисида Япониянинг 100-бош вазири этиб тайинланди. У, шунингдек, ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбари этиб ҳам сайланди.


Кисида ва Таро Коно бош вазир сайловларининг иккинчи турида ўзаро кураш олиб борди. Кисида 427 овоздан 257 тасини қўлга киритган. Собиқ Мудофаа ва ташқи ишлар вазири Коно эса 170 овоз тўплашга муваффақ бўлган. Шу тариқа Кисида Либерал-демократик партиясининг янги етакчиси ва Япониянинг 100-бош вазирига айланди. У парламент депутатлариннинг қўллаб-қувватлаши туфайли ушбу лавозимни эгаллади.
Сайловда бу икки номзоддан ташқари Санаэ Такаити ва Сэйко Нода ҳам кураш олиб борди. Аммо улар биринчи турда етарли овоз тўплай олмаган ва курашдан чиқиб кетган.
Кисида 1957 йилда туғилган. 2007-2008 йилларда Окинава ва “Шимолий ҳудудлар” вазири, 2012-2017 йилларда ташқи ишлар вазири бўлган. Унинг 4 октябрь куни янги лавозимга киришиши кутилмоқда.
Аввалроқ японияда тўфон туфайли 400 киши эвакуация қилингани ҳамда Шимолий Корея Япония тарафга икки ракета учиргани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







