Ўзбекистонда сентябрь ойида коронавирусдан 154 киши, пневмониядан эса 58 киши вафот этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда сентябрь ойи давомида коронавирус ва пневмония асоратлари оқибатида жами 212 киши вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.


Қайд этилишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 174 879 нафарга етган. Ҳозирга қадар беморларнинг 169 866 нафари соғайган (97 фоиз).
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланганидан буён COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, ҳозирга қадар пневмония аниқланган беморлар сони 27 276 кишига етган, уларнинг 25 550 нафари соғайган (92 фоиз). Шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 244 нафарга етди.
Аввалроқ олимлар коронавирус симптомлари сўнгги бир йилда жиддий ўзгаришга учраганини аниқлагани ҳамда янги коронавирус юқтирганлик ҳолатини аниқлашда серологик текширишнинг аҳамияти қандайлиги ҳақида хабар берилганди.







