Қатарда илк марта парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Қатарда 2 октябрь, шанба куни тарихда биринчи марта парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берган “Reuters”.


Овоз бериш натижаларига кўра, парламентнинг ўттиз аъзоси сайланади ва ҳукмрон амир Кенгашнинг яна 15 аъзоси тайинланади, улар қонун чиқарувчи ваколатларга эга бўлиб, умумий давлат сиёсати ва бюджетини тасдиқлайди.
Aммо улар газ ишлаб чиқарувчининг мудофаа, хавфсизлик, иқтисодий ва сармоявий сиёсатини белгилайдиган ижро этувчи органларга таъсир қилмайди.
183 нафар депутатликка номзодларнинг 18 нафари аёллар. Сайловлар мамлакатнинг 30 туманида ўтказилмоқда.
Шунингдек, бугун Грузияда муниципал сайловлар бўлиб ўтмоқда, мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвили эса бир кун олдин ҳибсга олинган.
Насиба Тўхтаева







