Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияни тарк этиб, Ереванга учиб кетди
Унга 30 йил давомида Россияга кириш тақиқланди ҳамда у Ўзбекистонга депортация қилинди.


Россия ҳукумати мигрантларга ёрдам берадиган нотижорат “Жаҳони тонги” ташкилотининг раҳбари Валентина Чупикни қўйиб юборди. Бу ҳақда 2 октябрь куни унинг ёрдамчиси Александр Ким “Новая газета” ва “Медиазона” га маълум қилди.
“Ўзбекистонда Валентин Чупикга янги паспорт берилди. Ҳозирда у Арманистонга парвоз қилган самолёт бортида бўлиши мумкин. Россия ҳукумати энди уни ушлаб тура олмайди”, — дейди Ким.
Маълумотларга кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати уни 25 сентябрга ўтар кечаси Шереметьево аэропортида ҳибсга олди ва қочқин деб тан олиниши учун била туриб ёлғон маълумот ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш айблови билан уни қочқинлик мақомидан маҳрум қилди. Валентина Чупикнинг ўзи бу айбловни рад этди.
Унга 30 йил давомида Россияга кириш тақиқланди ҳамда у қочиб кетган Ўзбекистонга депортация қилинди.
Маълумот ўрнида, Валентина Чупик Россия Федерациясида у қочқин мақомини олди. Чупик кўп йиллар давомида Москвада яшаган, “Жаҳони тонги” нодавлат ташкилоти раҳбари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари босими ва гиёҳвандлик муаммосига дуч келган муҳожирларга бепул юридик ёрдам кўрсатади.
Аввалроқ Минск Варшавани афғон қочқинларини Беларусь ҳудудига сиқиб чиқаришда айблагани, Алексей Навальнийга “Озодлик ритцари” мукофоти берилгани ҳамда Грузия бош вазири Михаил Саакашвили ватанга қайтса тезда қамоққа олиниши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







