Самарқандда мактабгача таълим муассасаларининг бирида ёнғин содир бўлди
Бугун, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар "Бағдод" кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган va ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.М майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган. Тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилинган. Жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби va моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёдаги мебель корхонаси юз берган ёнғин натижасида 3 киши ҳалок бўлгани ҳамда Андижондаги икки қаватли савдо марказининг ертўласида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.







