энг долзарб

Қашқадарёдаги мебель корхонасида ёнғин юз берди, 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Кат» МФЙ ҳудудида жойлашган мебель корхонасида ёнғин содир бўлиши оқибатида уч киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Қашқадарёдаги мебель корхонасида ёнғин юз берди, 3 киши ҳалок бўлди

 

 

Маълум бўлишича, жорий йил 1 октябрь куни соат 09:10 да вилоят ФВБга Қарши шаҳар «Кат» МФЙ, Насаф кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Мазкур хабарга асосланиб ёнғин бўлаётган жойга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жўнатилган. Улар соат 09:13 да воқеа жойига етиб борган. Соат 09:16 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 09:26 да ўчирилган.

 

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида корхонанинг тахминан 200 метр квадрат майдони ичидаги маҳсулотлар ёниб кетган. Қутқарувчилар томонидан 800 метр квадрат майдон ва ундаги маҳсулотлар ёнғиндан асраб қолинган.

 

Шунингдек, ёнғинда куйган 3 нафар фуқаро қутқарилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилоят филиалига юборилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Аввалроқ Андижондаги икки қаватли савдо марказининг ертўласида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги хонадонларнинг бири ёниб кетгани, Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги хонадоннинг оғилхонасида ёнғин юз бергани ҳамда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.