Жаҳон

АҚШ ҳам "TikTok"га қарши

TikTokда Challenge "Devious Licks"нинг вирусли видеоларидан кейин АҚШда ўқувчилар орасида мактабларни вайрон қилиш ҳолатлари кўпайиб кетди.

АҚШ ҳам "TikTok"га қарши

 

 

Ўқитувчи ва юристлар TikTok'дан “хавфли контентлар” билан курашишни талаб қилмоқда. Улардан бири “ўқитувчини уриш” деб аталади. Унга кўра, ўқувчи ўз мураббийи ёки мактаб ходимига секин зарба бериб, қочиб кетиши керак. Бу вазифа октябрь ойи учун берилган. Бундан ташқари сентябрь ойида “ҳожатхонани бузиш” челленжи ўтказилган.

 

Коннектикут штати бош прокурори Уильям Тонг TikTok бош директорига йўллаган мактубида иловани ислоҳ қилиш зарурлигини, шу орқали бемаъни контентларни тўхтатиш кераклигини таъкидлаган. Ўз навбатида, TikTok бу каби тенденциялар мавжуд эмаслигини қайд этди. Компания фикрича, юқоридаги ҳолатлар “бутун дунё педагогларини ҳақорат қилиш” ҳисобланади.

 

Жанубий Каролина штати Ланкастер округи мактаб транспорти ва хавфсизлиги бўйича директори Брайан Воган TikTok'даги вирусли видеороликлар оқибатида ёшлар орасида меъёрдан ортиқ дори истеъмол қилиш, тананинг турли соҳаларига зарар етказиш ва бошқа хавфли жисмоний ҳаракатлар сони ошиб кетганини маълум қилган. Воганнинг фикрича, мактаблардаги юқоридаги челленжлар TikTok'нинг хавфли контент тарқалиши устидан назорат ўрната олмаслигини кўрсатади. У, шунингдек, ўғрилик ва мулкнинг йўқ қилиниши шўхлик эмас, балки жиноят эканини таъкидлади.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда ҳам TikTok'чилар жаримага тортилгани ҳамда TikTok дунёдаги энг кўп юкланган иловага айлангани хабар қилинганди.

 

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

АҚШ ҳам "TikTok"га қарши | Zamon.uz