“ТикТок”чилар жаримага тортилди
Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган ички ишлар органларининг ЙҲХБ формасидаги қиз ва йигитларнинг видеолавҳаси атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди. Унда келтирилишича, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш., Х.Х.лар қонун билан қўриқланадиган давлат органлари ходимларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
P.S.: Бу ҳолат қонунда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу иккита видеолавҳа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқ фаоллари содир этган ҳолат МжТКнинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланиб, ЙҲХБ формасидаги қиз E.D.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, ҳайдовчи ва ЙҲХБ инспектори вазифасини бажарган йигитлар Я.Ш. X.X.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Tik Tok" сабаб АҚШда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлгани , 23 ёшли блогер "Tik Tok" учун суратга тушаётганда томдан қулаб, вафот этгани ҳамда "каскадёрлар" 10 суткага қамалиши ҳақида хабарлар берилганди.







