Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорларга бериладиган субсидиялардан хабардормисиз?
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан субсидия ажратилади. Бу ҳақда Ветеринар ва чорвадорлар ассоциацияси хабар берди.


Республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўмдан, хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўмдан ҳамда наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Жумладан,
паррандачилик хўжаликларига:
— Бунда мазкур хўжаликларда етиштирилиб, реализасия қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўмдан,
— парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўмдан.
Чорвачилик хўжаликларига:
— ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўмдан;
— сутининг ҳар бир литри учун 200 сўмдан;
Балиқчилик хўжаликларига:
— интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосос, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан;
— қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўмдан субсидиялар ажратилади.
Ушбу назарда тутилган товон пуллари контрагентларни танлашда талаб этилган даражада эҳтиёткор бўлган корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги ойнинг 25 санасигача берилади. Бунинг учун улар қўшилган қиймат солиғидан қарздор бўлмаслиги лозим.
Бундан аввал Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ажратаётган субсидия кимларга берилиши, сентябрдан бошлаб қайси қонунлар кучга кириши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







