Жаҳон

Метрода бегона қизни ҳимоя қилган йигит  аёвсиз калтакланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Москва метросида  учта йўловчи бир эркакни аёвсиз калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Метрода бегона қизни ҳимоя қилган йигит  аёвсиз калтакланди


Бу ҳақда Daily Storm сайти ҳам хабар қилди. 

Гувоҳлар берган маълумотга кўра, Романа Ковалёвнинг калтакланишига 3 нафар безори йўловчи нотаниш қизни ҳақорат қилаётгани  сабаб бўлган. Роман Ковалёв жамоат жойда ноўрин  ҳаракатлар содир этаётган йигитларни тартибга чақириб,  ўзларини камтар тутишларини сўраган. Бу танбеҳ  йигитларга  ёқмаган. Бунинг оқибатида катта жанжал юзага келиб, Роман аёвсиз калтакланган. Йигитнинг  боши, юз ва жағ қисми синиши, ички органларнинг эзилиши, тананинг турли қисмларида кўкариш аломатлари  билан касалхонага ётқизилган.

Ҳуқуқ -тартибот ходимлари   қоидабузарларни  2 соат ичида қўлга олди. Суриштирув  жараёнида улар Москвага ишлаш учун келган доғистонлик фуқаролар  эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда полиция томонидан жанжал кўтарган фуқароларга  жиноий иш очилган.

Роман Кавалёв «Звезда» ТВга берган интервьюсида, безориларнинг тўхтовсиз зарбасидан ҳушини йўқотганини, касалхонага қандай қилиб бориб қолганини ҳам эслай олмаслигини билдирган.

- Бош ва юз қисмимда ҳали ҳам шишлар бор. Шифокорларнинг айтишича,  шишлар қайтгач, қайта томография қилиниб  муолажа буюрилар экан.  Энг ачинарлиси, кўзим  яхши  кўрмаяпти. Шифокорлар аста-секин тикланади, деб менга таскин беришмоқда. Бошимда  жуда кўп шишлар   бор. Тикилган жароҳатлар оғриқ беряпти. Бироқ шунга қарамай ўзим ҳимоя қилган қизнинг ота-онаси билан учрашиш учун бордим, — дейди Роман Кавалёв.

Доғистоннинг миллий сиёсат ва диний ишлар бўйича вазири Энрик Муслимов мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирар экан “бундай ҳатти-ҳаракатлар республика ёшларини обрўсизлантиради, уларнинг нафақат ўзи, балки оилалари номига ҳам доғ туширади”, — деб айтган.

Бундан аввал Москвада ҳижобли аёлни кўрикдан ўтказган шифокор калтаклангани  ҳамда Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди

                                                                                                                                                                               

 Муножат Валиева 

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"