Жамият

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилди

Тошкент шаҳрида қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи, Ш. Т. томонидан пичоқлаб, ўлдирилди. Бу ҳақда “Дарё” ўз мухбирига таяниб хабар берди.

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилди

 

 

 

Бош прокуратура матбуот котибининг берган маълумотига кўра, 13 сентябрь куни соат 21:30 да фуқаро Ш.Т. таниши Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.

 

Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

 

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, Ш.Т. процессуал тартибда ушланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг автоҳалокатга учраб вафот этганди. Шунингдек, спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими тафсилотлари очиқлангани ҳамда Қаршида оммавий жанжал оқибатида  бир гуруҳ ёшлар 19 ёшли спортчини пневматик тўппончадан ўқ узиб, яралагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилди