Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларга 10 мингта иш ўрни таклиф қилинди
Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград ва Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасига қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўрни таклиф қилди.

Фуқароларга Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Рўйхатдан ўтиш қуйидаги линк орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари ушбу бўш иш ўринлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларидан олиш мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси – (55) 102-53-32, (55) 102-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 223-90-65, (72) 223-90- 66;
Қашқадарё вилояти – (97) 293-27-52, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (70) 202-06-20;
Фарғона вилояти – (73) 244 40 01;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 236-30-40.
Шунингдек, +998 (71) 202-33-55 (ички рақамлар: 40, 77, 88), 1282 қисқа рақами.
Бундан аввал 141 нафар ўзбекистонлик Россиядаги космодром яқинида ишлаш учун жўнаб кетгани, Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилиши ҳамда Москвада қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Муножат Валиева







