энг долзарб

Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилади

Миграция тўғрисидаги янги қонун 2024 йилда кучга кириши мумкин.

Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилади

 

 

 Россия Федерацияси ИИВнинг маълум қилишича, миграция соҳасида ишлаб чиқилаётган янги қонун кўпгина афзалликларга эга. Жумладан, чет эл фуқароларининг мамлакатга кириб келиши, мамлакат ҳудудида бўлиши ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишини тартибга солади.

 

Янги қонун лойиҳасига кўра, Россия Федерацияси ИИВнинг Миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи ўринбосари К.Aдзинов ўз изоҳини бериб ўтди.   

 

Қайд этилишича, миграция соҳасидаги қоидаларни тубдан ўзгартирадиган қонун ёзилаётгани, бу чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши, мамлакат ҳудудида бўлиши ва ишлаши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга таъсир қилиши ҳамда ҳозирда амалда бўлган қатор ҳужжатларни бекор қилишини айтган.

 

Хусусан, Россия Федерацияси ҳудудига киришнинг иккита асосий тури бўлади. Булар: визали ва визасиз. Ҳозирда чет элликлар учун расмийлаштирилаётган барча ҳужжатлар ўрнини босадиган ягона ҳужжатни жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, мажбурий тиббий суғурта доирасида меҳнат мигрантлари учун тиббий ёрдам кўрсатиш ёхуд тиббий визалар олиш қоидаларини аниқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Миграция тўғрисидаги янги қонун 2024 йилда кучга кириши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортатция қилингани ҳамда Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.