Жаҳон

Доллар халқаро захира  валютаси мақомини йўқотиши мумкин — Жаннет Йеллен

Конгресс давлат қарзи чегараси бўйича келишувга эришмаса, Вашингтонни молиявий инқироз кутади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жаннет Йеллен маълум қилди.

Доллар халқаро захира  валютаси мақомини йўқотиши мумкин — Жаннет Йеллен

 

 

“Бизнинг энг асосий вазифамиз — давлат қарзи чегарасини кенгайтириш”, – деган у. Вазирнинг фикрича, бу энг аввало Конгресс ташаббусларини амалга ошириш учун зарур. Ушбу масала юзасидан келишувга эришмаслик,  ўз навбатида, ижтимоий тўловлар тўланишининг кечикишига олиб келиши қайд этилди.

 

“Молия вазирлигининг қимматли қоғозлари – жаҳондаги энг ишончли активнинг обрўсига путур етади, шунингдек, доллар халқаро резерв валюта мақомини йўқотади”, — деган Йеллен.

Шунингдек, келишувга эришмаслик – молиявий инқирозга ва ҳалокатга олиб келиши таъкидланди. 7 октябрь куни АҚШ Сенати қўшимча 480 миллиард доллар қарз олишга рухсат берди. Бу ҳукуматнинг 3 декабргача бўлган харажатларини қоплашга имкон беради.

 

Бундан аввал АҚШни техник дефолт кутаётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Доллар халқаро захира  валютаси мақомини йўқотиши мумкин — Жаннет Йеллен | Zamon.uz