Ўзбекистон

Ҳинд журнали Ўзбекистондаги таълим ва илм-фан интеграциясини эътироф этди

Ҳиндистоннинг "The Diplomatist" журналида "Ўзбекистонда таълим ва илм-фан интеграцияси борасида эришилган муваффақиятлар" сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Ҳинд журнали Ўзбекистондаги таълим ва илм-фан интеграциясини эътироф этди

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган ушбу мақолада юртимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги ўзгаришлар ҳамда ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти атрофлича баён қилинган.

 

"Ўзбекистонда илм-фан ва таълим ўртасидаги интеграцияни таъминлаш мақсадида ўтган 2020 йилда Фанлар академиясининг 65 нафар академиклари республиканинг академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ва хўжалик ташкилотларига бириктирилди, — деб ёзади нашр. — Бундай фаолият таълим жараёнига олимларни жалб этиш билан биргаликда, илмни ёшартириш ҳамда илмни омма учун кенг тарғиб қилиш учун босқичма-босқич эришишни ҳам назарда тутади".

 

Ҳинд журналининг таърифлашича, мамлакатда энг муҳим ҳодисалардан яна бири — илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ижтимоий мақомини юксалтириш йўлида ҳам моддий рағбат, ҳам тарғибот ишлари йўлга қўйилган.

 

Таъкидланишича, "Ўзбекистонда ўтган уч йил ичида 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар нуфузли халқаро университетларда таҳсил олиб қайтди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда илм-фан келажаги ишончли қўлларда эканлигидан далолатдир", — деб ёзади "The Diplomatist".

 

Аввалроқ "The Korea Herald" газетаси Ўзбекистондаги муҳим тадбирларни ўз саҳифаларида кенг ёритиши ҳамда Туркияда нашр этиладиган "Yazar" газетаси саҳифасида “Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган мамлакат: Беруний, Нақшбандий, Бухорий ва Термизийнинг диёри – ЎЗБЕКИСТОН” сарлавҳали мақола чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.