Ўзбекистон

"The Korea Herald" газетаси Ўзбекистондаги муҳим тадбирларни ўз саҳифаларида кенг ёритади

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнини хорижда кенг ёритишга йўналтирилган фаолият доирасида "The Korea Herald" газетаси президенти Чой Жин Ёнг билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

"The Korea Herald" газетаси Ўзбекистондаги муҳим тадбирларни ўз саҳифаларида кенг ёритади

 

Таъкидланишича, мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга, жорий йил юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим тадбирларни, шу жумладан, Президент сайловини ўтказиш жараёни билан боғлиқ матбуот хабарларини ушбу нуфузли газетанинг саҳифаларида ёритиб боришга келишиб олинди.

 

Чой Жин Ёнгнинг қайд этишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ўзининг минтақадаги ҳамда халқаро миқёсдаги ўрнини тобора мустаҳкамламоқда.

 

"Мамлакатингизда рўй бераётган ўзгаришларнинг асосий моҳияти “инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган тамойил билан изоҳланади. Энг эътиборли томони, Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг илм ўрганиши, хорижий тилларни мукаммал эгаллаши, бунинг учун зарур шароитларни яратишга ниҳоятда жиддий масала сифатида қарамоқда. Дарҳақиқат, дунё шитоб билан ўзгараётган, барқарорликка янгидан-янги хавф-хатар ҳамда таҳдидлар пайдо бўлаётган ҳозирги шароитда илм-маърифат масаласи ўз долзарблигини намоён этмоқда. Айнан ана шу йўналиш халқлар фаровонлигининг калити бўлиб, у инсониятни тинчлик, эзгулик ва бағрикенгликка етаклайди",  — деди Чой Жин Ёнг.

 

Мулоқот давомида истиқболда самарали алоқаларни ривожлантириш мақсадида "The Korea Herald" газетаси билан элчихона ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

 

Аввалроқ сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқлангани, Президент сайлови жараёнларига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари жалб этилгани, сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклиф қилингани, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги хабар қилинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.