Жаҳон

Назарбоев Донишмандлар Кенгаши раҳбари лавозимига тайинланиши мумкин

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференцияси Донишмандлар Кенгаши раҳбари лавозимига таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акан Раҳметуллин айтиб ўтди.

Назарбоев Донишмандлар Кенгаши раҳбари лавозимига тайинланиши мумкин

 

 

Сешанба куни Нур-Султонда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Қозоғистон ЕХҲТ ва МХҲМ салоҳиятини бирлаштиришни таклиф қилмоқда.

 

Учрашувда Раҳметуллин шундай дейди:

 

“Бугун биз Донишмандлар Кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаймиз. Эрталаб биз билан бўлган учрашувда, президент Қосим-Жомарт Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш асосчиси жаноб Назарбоевни Донишмандлар кенгаши раҳбарлигига таклиф қилди. Умид қиламанки, сиз бу номзодни маъқуллайсиз”.

 

Маълумот ўрнида, ташкилотнинг Донишмандлар Кенгаши ишонч чораларини кучайтиришнинг турли йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш учун тавсияномалар ишлаб чиқиш мақсадида тузилган.

 

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш - минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун умумий Осиё мулоқот платформаси ҳисобланади. У 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, фаолияти Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида мулоқот қилиш, қарорлар қабул қилиш ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш учун шароит яратишга қаратилган. Аъзолари эса минтақанинг 27 та ҳудудида жойлашган. Унда 8 та мамлакат ва 5 та Халқаро ташкилот кузатувчи сифатида қатнашади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қосим-Жўмарт Тоқаев Қозоғистон “Толибон” билан ишчи алоқалар ўрнатишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.