Жаҳон

Қосим-Жўмарт Тўқаев: “Қозоғистон “Толибон”билан ишчи алоқалар ўрнатишга тайёр”

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев чет давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида Қозоғистоннинг Афғонистондаги вазият билан боғлиқ позициясини баён қилди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали.

Қосим-Жўмарт Тўқаев: “Қозоғистон “Толибон”билан ишчи алоқалар ўрнатишга тайёр”

 

 

“Гарчи Афғонистон билан умумий чегарамиз бўлмаса-да, Олмаотадан Кобулга самолётда атиги бир соатлик йўл. Афғонистондаги воқеалар  минтақавий хавфсизлик муаммолари билан чамбарчас боғлиқ. Қозоғистон зўравонлик, гиёҳванд моддалар савдоси ва назоратсиз миграцияни олдини олиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр”,  – деди Тўқаев.

 

Таъкидланганидек, толиблар бирлашган, инклюзив ва вакиллик миллий ҳукуматни тузиш орқали мўътадил ва музокаралар учун очиқ жамият қура олади. Афғонистон барқарор, суверен ва бирлашган давлатга айланиши, ўзи ва қўшнилари билан тинчлик ва тотувликда яшаши керак.

 

Қозоғистон янги ҳокимият билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр. Халқаро ҳамжамият Афғонистонни муаммо ва қийинчиликлар гирдобига ташлаб қўймаслиги, аксинча унга ёрдам қўлини чўзиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистон Президенти “Токио — 2020” даги мамлакат спортчилари эришган натижани танқид қилган, Олмаотада Ўзбекистон фуқароси 340 доллар жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Акрам Хамрақулов

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.