Жаҳон

“Толибон” ҳукумати Афғонистонда кўкнори етиштиришни камайтира олади...ми?

Маълумки, “Толибон” ҳокимиятга келган дастлабки кунларданоқ Афғонистонда гиёҳвандликка қарши кескин кураш олиб боришини маълум қилган эди. Шу боис, айни пайтда кўчаларда тўдалашиб турган гиёҳвандлар қўлга олиниб, касалхоналарга мажбурлаб олиб кетилмоқда.

“Толибон” ҳукумати Афғонистонда кўкнори етиштиришни камайтира олади...ми?

 

Лекин шундай бўлса-да, “Толибон” афюн савдосидан катта даромад кўриши айтилади. “Толибон” эса доимо буни инкор этиб келади.

 

Қайд этилишича, дунёда мусодара қилинган морфин ва героиннинг 80 фоиздан ортиғи Афғонистонда етиштирилган.

 

Маълумотларга кўра, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идорасининг Афғонистон Миллий статистика ва ахборот бошқармаси билан ҳамкорликда ўтган йили ўтказган тадқиқоти натижаси шуни кўрсатдики, Афғонистонда 2020 йилда кўкнор етиштириш 2019 йилга нисбатан 37 фоизга ошган. Жами 6300 тонна афюн етиштирилган.

 

2020 йилда 224 минг гектар ерда  кўкнори экилган. 2019 йилга нисбатан  61 минг гектарга кўпайган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  Ҳиндистонда Афғонистондан кириб келган 3 тоннага яқин героин аниқлангани ва “Толибон” Россияни гиёҳвандликка қарши курашда ҳамкорликка чақиргани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Толибон” ҳукумати Афғонистонда кўкнори етиштиришни камайтира олади...ми? | Zamon.uz