Жаҳон

"Толибон" Россияни муҳим соҳада ҳамкорликка чақирди

“Толибон” наркотрафикка қарши Россия билан бирга курашмоқчи. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.

"Толибон" Россияни муҳим соҳада ҳамкорликка чақирди

 

 

Толиблардан иборат янги ҳукумат гиёҳванд моддалар контрабандасига бутунлай барҳам бериш ниятида. Мужоҳиднинг сўзларига кўра, бундай моддаларни етиштириш Афғонистон учун жиддий муаммо ҳисобланади. Шунингдек, расмий вакил: “Фермерларга қорадоридан бошқа экинлар ўстиришга имкон бериш керак. Контрабанда йўлларини йўқ қилишда кўплаб давлатлар, жумладан, Россия ёрдам бериши мумкин”, деган.

 

Шунингдек, у  Афғонистондаги барқарорлик бутун минтақа манфаатларига мос келишини айтиб ўтди. Шу билан бирга, Афғонистон ички ишларига аралашмаслик, қурол контрабандасини тугатиш ва мамлакатдан олиб чиқиб кетилган бойликларни ортга қайтариш муҳимлигини таъкидлаган.

 

Афғонистон жаҳоннинг энг йирик гиёҳванд модда етиштирувчи давлатларидан бири. Бу ерда опий кукунининг 90 фоизи ишлаб чиқарилади. Ушбу моддаларнинг йиллик айланмаси бир неча миллиард долларни ташкил этади.

 

Бундан аввал Ҳиндистонда Афғонистондан келтирилган 3 тоннага яқин героин топилгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"