Ўзбекистон

Islohotlar.uz' платформаси сиз қолдирган изоҳни махфий сақлайди

Бугун, 16 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро медиа-ҳоллда “islohotlar.uz” электрон платформаси ва унинг ишлаш механизмлари тақдимоти ўтказилди. Уни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков олиб борди.

Islohotlar.uz' платформаси сиз қолдирган изоҳни махфий сақлайди

 

Мазкур платформа Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган барча ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақидаги маълумотларни содда ва оммабоп кўринишда ўз ичига жойлаган.

 

Жумладан, уни яратиш жараёнида, "Tараққиёт стратегияси" маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) мутахассислари томонидан давлат органларининг расмий рақамлари ва статистикалари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари, хорижий экспертлар ва фуқаролик жамиятининг баҳолашлари ҳам таҳлил қилинган. Саралаш натижасида 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинган 1 200 дан зиёд ҳужжатлар ичидан 400 дан ортиқ энг муҳимлари тушунарли бўлган халқона тилда платформага жойлаштирилди.

 

“Islohatlar.uz” платформаси хорижликлар учун ёки бошқа тилли фуқаролар учун ҳам хизмат кўрсатади. Бунда фойдаланувчи “reforms.uz” деб интернет тармоғида қидирув бериши лозим.

 

Платформанинг қулайлиги шундаки, фойдаланувчи стратегия бўйича таклифларини ҳам бериб бориши мумкин.

 

— Платформага ташриф буюрувчи қолдирган изоҳини бошқалар кўролмайди. Уни фақат сайтдаги мутахассислар кузатиши мумкин. Улар фойдаланувчининг танқид-таклифларини қабул қилишади. Жавоб беришади. Мақсад, фойдаланувчининг исм-шарифи махфий сақланишидир. Бундан ташқари, агар у ноўрин сўз ишлатса, уни кўрган бошқаларнинг фикри ҳам салбий бўлиши мумкин. Буларнинг олдини олиш мақсадида махфийлик муҳимдир, — дейди Элдор Туляков.

 

Сайтдаги барча рақамлар таққосланувчи шаклда келтирилган бўлиб, кузатувчилар 1991 йилдан 2016 йилгача ва 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган вақт оралиғидаги барча маълумотларни таққослаб кўришлари мумкин. Энг муҳими, маълумотлар платформага ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.

 

Аввалроқ ИТБ янги рақамли платформа ҳамда Covid-19 билан боғлиқ чат-бот ишга тушгани ҳақида хабар берилганди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Islohotlar.uz' платформаси сиз қолдирган изоҳни махфий сақлайди | Zamon.uz