Жаҳон

Польша бош вазири Путин ва Лукашенкони "миграцион шантаж"да айблади

Польша бош вазири Беларусь билан чегарада девор қурилиши юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

Польша бош вазири Путин ва Лукашенкони "миграцион шантаж"да айблади

 

 

Бош вазир Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, чегарада девор қуриш – Польшани Путин ва Лукашенкодан асрайди. “Бу Польшани узоқ истиқболда Путин ва Лукашенко томонидан амалга ошириладиган миграцион шантаждан ҳимоя қилишда муҳим”, – деган Моравецкий.

Бундан аввал Польша парламенти Беларусь билан чегарада девор қурилиши тўғрисида қонун қабул қилган. Варшава буни миграцион инқироз билан боғлаган. Ўз навбатида Беларуcь президенти Александр Лукашенко Ғарб санкциялари туфайли Минск одамлар оқимини тўхтата олмаслигини маълум қилган.

2021 йил май ойида Лукашенкога қарши санкциялар кучайтирилгандан сўнг Беларусь раҳбари мигрантларнинг ЕИга ўтиб кетишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилган эди.

Аввалроқ Польша миграцион инқирозда Беларусни айблагани  ҳамда Латвия чегарада тиканли сим ўрнатиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Польша бош вазири Путин ва Лукашенкони "миграцион шантаж"да айблади | Zamon.uz