Ўзбекистон

Газни ёз бўйи тузатишса бўлмайдими?

Совуқ кунлар бошланиши билан барча жонзотлар иссиқ инларига киришни бошлайди. Шунингдек, одамлар ҳам бундан мустасно эмас.

Газни ёз бўйи тузатишса бўлмайдими?

 

Шу боис куз-қиш мавсумида хонадонларда газга бўлган эҳтиёж ортади. Ёзнинг қайноқ кунлари тугаб, кузнинг салқин шамолларида иссиқ уйимиз жонга ора киради. Шундай пайтда телефонинггиздаги хабарларни кўздан кечириб чиқасиз. Улар орасида сиз яшаб турган ҳудудда таъмирлаш ишлари сабабли ярим кун давомида газ таъминотида узилиш бўлиши ҳақидаги хабарга кўзингиз тушади. Шунда ҳаммамизда бир савол пайдо бўлади: шу ишларни нега ёз бўйи қилишмайди?

 

Биз ҳам мутасаддиларга ана шундай савол билан юзландик. "Ҳудудгазтаминоти" матбуот котиби Меҳрибон Маметова қуйидагича жавоб берди:

—Газ таъминотидаги таъмирлаш ишлари куз ё қишни кутиб ўтирмайди. Ҳар йили мартдан ноябрь ойи бошигача янги мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Республика ҳудудида минглаб километрга чўзилган газ қувурлари мавжуд. Улар иккига — ички ва ер усти газ турбаларига ажралган. Буларнинг барчасини текшириш, тозалаш, тузатиш ёки янгилаш керак. Совуқ мавсум давомида режалаштирилган ва режалаштирилмаган тасодифий авариялар ҳам газ тармоғидаги узилишларга сабаб бўлади. Бундан ташқари янги ҳудудларни газ билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилади. Ҳар бир газ тармоғи узилиши олдидан аҳолини албатта огоҳлантирамиз.

 

Суюлтирилган газ баллонлари аҳолига ҳар 30-35 кун ичида етказиб берилади. "Ҳудудгазтаъминот" берган хабарга кўра, бу йўналишда ҳам смс хабарнома тизими йўлга қўйилади. У орқали аҳолига газнинг етказиб бериш вақти олдиндан хабар қилинади. Шунингдек, "Ҳудудгазтаъминоти" куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёргарлик кўрилганлигини маълум қилди.

 

Аввалроқ, аҳолининг газдан қарийб  ярим триллион қарздорлиги ва газдан ноқонуний фойдаланаётган Учкўприк туманидаги корхона ҳақида хабар бергандик.

 

Юлдуз Рустамова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Газни ёз бўйи тузатишса бўлмайдими? | Zamon.uz