Учкўприк туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Учкўприк туман бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” филиали ҳамкорликда ўтказган тадбирда тумандаги “K” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тамғаси бузилган газ ҳисоблагич тармоққа улангани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 247,7 миллион сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда газ қуйиш шохобчаси давлатга 1 миллиард сўм зарар етказгани ва шу ҳудудда аҳолидан ўмарилган газ баллонлари қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







