Жаҳон

ИШИДни Афғонистон халқи қўллаб-қувватламайди — “Толибон” вакили

“Толибон” Путиннинг Афғонистондаги ИШИД хавфи тўғрисидаги фикрларига муносабат билдирди. Бу ҳақда “Толибон”нинг маданият бўйича қўмитаси вакили Иномулла Саманганий TOLONews га берган интервьюсида айтиб ўтган.

ИШИДни Афғонистон халқи қўллаб-қувватламайди — “Толибон” вакили

 

 

Саманганийнинг сўзларига кўра, ИШИД Афғонистоннинг ҳеч қайси қисмида аҳоли томонидан қўллаб-қувватланмайди.  “Мамлакат шимолида террорчилар мавжудлиги тўғрисидаги баёнотлар асосга эга эмас”,  – деган Саманганий.

 

Бундан аввал Россия президенти Владимир Путин МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида ИШИДнинг асосий мақсади –– этник ва диний низоларни қўзғаш эканини, шу орқали бутун Марказий Осиёга таъсир кўрсатишга уринаётганини маълум қилган. Шунингдек, террорчилар МДҲ ҳудудига қочқинлар кўринишида киришга ҳаракат қилаётгани таъкидланди.

 

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко эса “Толибон” Афғонистон шимолида аста-секин назорат йўқотаётганига эътибор қаратган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ “Толибон” билан музокаралар юзасидан баёнот бергани ҳамда Қандаҳорда ИШИД теракт уюштиргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

ИШИДни Афғонистон халқи қўллаб-қувватламайди — “Толибон” вакили | Zamon.uz