Ўзбекистон

ТИВ “Толибон” билан музокаралар юзасидан баёнот берди

Tашқи ишлар вазирлиги Термизда “Толибон” билан бўлиб ўтган музокаралар юзасидан расмий баёнот берди.

ТИВ “Толибон” билан музокаралар юзасидан баёнот берди

 

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари тўғрисида 2021 йил 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

 

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилдилар.

 

Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи ҳамда “Термиз – Мозор-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

 

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

 

Аввалроқ “Толибон” делегацияси Термизга келгани ҳамда АҚШ Кобулдаги авиазарбадан ҳалок бўлганлар оиласига компенсация таклиф қилгани хабар қилинганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ТИВ “Толибон” билан музокаралар юзасидан баёнот берди | Zamon.uz